2022 йилда Арманистондан Россия Федерациясига экспорт ҳажми доллар ҳисобида 850 миллиондан 2,5 миллиардга ошди, деди Арманистон иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Ваган Керобян «Ведомости»га берган интервьюсида.
Сабаби: Ғарб компанияларининг Россия бозоридан чиқиб кетиши, бу арман етказиб берувчиларига Россияда ўз бизнесини кенгайтириш имконини берди.
▪️Шу билан бирга, арман компаниялари Ғарбнинг иккиламчи санкцияларига тушиб қолиш хавфи бор. Ваҳоланки, Россия энг муҳим иқтисодий ҳамкор ва Ереван у билан савдо-сотиқсиз ишламайди.
▪️Керобян савдо учун валюта танлашни катта муаммо деб атади. Унинг сўзларига кўра, рубль доллар ва еврога нисбатан жуда ўзгарувчан ва бу узоқ муддатли шартномалар тузишга тўсқинлик қилмоқда.