Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Арманистон Россиянинг гуманитар ёрдамини қабул қилишдан бош тортди

Арманистон Россиянинг гуманитар ёрдамини қабул қилишдан бош тортди

Россиянинг гуманитар ёрдами Қорабоғдан келган қочқинлар учун эди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, гуманитар юк “Россия гуманитар миссияси”, “Евроосиё” ва “Россотрудничество” орқали юборилган.

Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур товарлар ва болалар учун махсус тўпламлар бўлган.

Арманистон томони рад этишни сайловолди даврида хайрия ёрдамини қабул қилиш мумкин эмаслиги билан изоҳлаган.

Захарова эса бу қарорни танқид қилиб, Ереван Россия ҳақидаги ҳар қандай эслатмани йўқотишга уринаётганини айтди. Унинг фикрича, бундай қарордан энг аввало Арманистоннинг ўзи ва унинг фуқаролари зарар кўради.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!