Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Арманистон мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълум қилди

Арманистон мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълум қилди

"Арманистоннинг беш фуқароси ва Тоғли Қорабоғда яшаган икки шахс Арманистонда “ҳокимиятни қўлга киритиш” мақсадида Россиядаги ҳарбий базада уч ойлик тайёргарликдан ўтган", дея хабар беради Арманистон Республикаси Тергов қўмитаси.

Давлат тўнтаришига тайёргарлик Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари, жумладан, тинтув ва сўроқлар натижасида маълум бўлди.

"Қайд этилишича, ёлланган шахслар жанговар тайёргарликдан ўтишган. Шунингдек, улар Арманистоннинг бошқа фуқароларини ҳам ўз сафларига жалб қилишган. Ёлланганларнинг бир қисми Россиядаги машқларда қатнашишдан бош тортган ва Арманистонга қайтган. Гумондорлар ойига 220 минг рубл миқдорида мукофот олишган. Фитнанинг уч иштирокчиси қўлга олинди, яна тўрт нафарига қидирув эълон қилинди. Барча етти кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилган", дейилади баёнотда.

Киритилди: 19:46 18.09.2024. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!