Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Aрманистон бош вазири Путинга илтимоснома жўнатди

Aрманистон бош вазири Путинга илтимоснома жўнатди

Aрманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, мамлакат хавфсизлигини таъминлашга кўмак бериш шаклини аниқлаш бўйича маслаҳатлашувларни бошлашни илтимос қилди. Бу ҳақда Aрманистон ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Россия раҳбарига мактуб Aрманистон чегараларига ҳарбий ҳаракатлар яқинлашиши муносабати билан юборилди. "Мактубда, хусусан, Яқин Шарқдан чет эл террорчиларининг кўчирилиши ва уларнинг Тоғли Қорабоғга қарши жанговар ҳаракатлардаги иштироки таъкидланган", дейилади ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

26 октябрда Тоғли Қорабоғда сулҳ кучга кирди. Озарбайжон ва Aрманистон келишувларга AҚШ воситачилиги билан эришди. Учинчи сулҳ маҳаллий вақт билан соат 08:00да (Москва вақти билан 09:00) бошланган, аммо тез орада томонлар бир-бирларини сукунатни бузганликда айблаб, курашни давом эттиришган.

1991 йилда аҳолисининг аксарияти арманлар бўлган Тоғли Қорабоғ Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилди. Боку минтақани куч билан қайтаришга уринди, уруш бошланди. 1994 йилда Озарбайжон, Aрманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси сулҳга имзо чекди.

Киритилди: 11:34 31.10.2020. Ўқилди: 3585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!