Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Арманистон АҚШ, Франция ва Греция билан биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказишмоқчи

Арманистон АҚШ, Франция ва Греция билан биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказишмоқчи

​Арманистон ҳарбийлари ва NATO давлатларининг "Eagle Partner-2026" қўшма машғулотлари 17 июндан 25 июнгача Арманистонда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазирлиги.

Иштирокчилар "тинчликпарварлик вазифаларини тайёрлаш ва бажариш кўникмаларини" машқ қиладилар.

​Тўртта давлат иштирокидаги машғулотлар илк бор ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан олдин "Eagle Partner" машғулотларида фақат Арманистон ва АҚШ иштирок этган эди.

​Арманистон ва NATO давлатларининг қўшма ҳарбий машғулотлари Ереван ва Москва ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиши фонида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!