24-25 октябрь кунлари "Туркистон" санъат саройида "Арман ва ўзбек" деб номланган юмор-шоу бўлиб ўтади.
Юмор-шоу томошасида "Қийшиқ кўзгу" ("Кривое зеркало") кўрсатуви иштирокчилари – Обид Асомов, Карен Аванесян, шунингдек, пародиялар устаси Луиза Ориповалар томошабинларга кулги улашади.
Томоша олдидан журналистлар билан "Ўзбекистон ва Россия ўртасида кулги ва юмор жанрининг ривожланиши" мавзусида матбуот анжумани ҳам ўтказилади.