Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Арк қўрғони”нинг 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади

“Арк қўрғони”нинг 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади

Бухоро дунё маданиятининг энг қадимий манзилларидан бири экани ҳеч кимга сир эмас. Вилоятдаги 829 та маданий ёдгорликнинг 287 тасининг тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Шу боис, Бухорода туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Натижада хорижий ва маҳаллий туристлар сони 5 миллион нафарга, экспорт ҳажми 600 миллион долларга етказилади.

Яқинда ЮНЕСКО томонидан Бухоронинг яна 7 та қадимий обидаси Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Уларни ҳамда вилоятдаги яна 800 дан зиёд тарихий бойлигимиз бўлган маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз. Бунга дастлаб 300 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассислар жалб қилинади. Айниқса, “Арк қўрғони”нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 16:08 12.10.2021. Ўқилди: 1856 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!