Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Аргентина юлдузи Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Аргентина юлдузи Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Аргентина терма жамоасида «Комо» ярим ҳимоячиси Нико Паснинг ҳолати борасида хавотирлар ортмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Футболчи Италия чемпионати доирасида «Верона»га қарши ўйинда олган тизза жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Жароҳати туфайли Пас мавсумнинг охирги 2 та ўйинини ўтказиб юборди. Дастлаб бу унчалик жиддий бўлмаган ва жаҳон чемпионатида иштирок этишига халақит бермайдиган жароҳат деб ҳисобланганди. Бироқ сўнгги кунларда оптимизм ўрнини хавотир эгаллади.

Манбага кўра, муаммо дастлаб ўйланганидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкинлигидан хавотирлар мавжуд. Паснинг мундиалга бориши ёки бормаслиги кундалик тиббий кўриклар натижаларига кўра ҳал қилинади. Ўйинчи ўрнига номзод сифатида «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндия тилга олинмоқда.

Ўтган мавсумда Пас А Сериянинг 35 та ўйинида 12 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 23:51 03.06.2026. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!