Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати мусобақасини ФИФА рейтинги етакчиси сифатида бошлайди.
Бироқ жамоа олдида қизиқ ва нохуш статистикани бузиш вазифаси турибди. Marca нашри маълумотига кўра, ФИФА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ҳолда мундиалга келган бирорта ҳам терма жамоа ҳалигача Жаҳон чемпионлигини қўлга киритмаган.
Шу боис Лионель Скалони шогирдлари нафақат ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш, балки ушбу анъанани ҳам йўққа чиқариш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида жанубий америкаликлар Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши майдонга тушади.