Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Арестович: Уруш бошланганидан бери 10 минг украиналик аскар ҳалок бўлди

Арестович: Уруш бошланганидан бери 10 минг украиналик аскар ҳалок бўлди

"Уруш пайтида тахминан 10 минг нафар аскар ҳалок бўлди. Ярадорлар 30 мингга яқин, аммо шуни тушуниш керакки, ярадорларнинг 96-98 фоизи армияга қайтарилган. Яъни улар абадий ногирон бўлиб қоладиган ярадорлар эмас", — деди Алексей Арестович.

Россия Мудофаа вазирлиги қурбонлар ҳақида бор-йўғи икки марта, охирги марта 25 март куни 1351 киши ҳалок бўлгани ва 3825 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.

Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, май ойи охирига келиб Россия Украинада 15 мингга яқин одамини йўқотган.

Киритилди: 11:29 21.06.2022. Ўқилди: 1947 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!