Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Ҳоманаий Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШга мурожаат қилди.
У АҚШга урушга аралашмасликни маслаҳат берди.
«АҚШнинг бу масалага аралашиши 100 фоиз ўз зарарига ишлайди. Унинг кўрадиган зарари Эрон дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай офатдан анча катта бўлади», деб ёзган у X (собиқ Twitter) тармоғида.