Европа ва Қўшма Штатлардаги баъзи сиёсатчилар Эронга қарши уруш адолатсиз эканлигини эълон қилмоқдалар.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
"Халқаро ҳамжамиятнинг кўпроқ аъзолари уларнинг ўрнагига эргашишлари керак", деб таъкидлади у ва глобал оқибатлар тўлқини эндигина бошланаётганини ва барчага таъсир қилишини қўшимча қилди:
"Даромад, дин ёки ирқдан қатъи назар, ҳамма азоб чекади. Бизнинг душманимиз битта."