Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Ислом Республикаси ва Қўшма Штатлар келишув имзолашга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эканлигини ва бу келишув Исломободда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.
Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Биз Исломободда ўзаро англашув меморандумини имзолашга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқмиз ва буни амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. У якунланмагунча, оммавий ахборот воситалари унинг мазмуни ҳақида тахмин қилишдан тийилишлари керак", деб таъкидлади Эрон ташқи ишлар вазири.
Арағчининг сўзларига кўра, ҳужжат тафсилотлари барча зарур процедуралар бажарилгандан сўнг оммага эълон қилинади.
"Бизнинг масъулиятли ва шаффоф ёндашувимизга мувофиқ, барча тафсилотлар ўз вақтида оммага эълон қилинади", деб таъкидлади вазир.