Қўшма Штатлар ҳужум қилган тақдирда, Эрон Форс кўрфази минтақасидаги Америка базаларига ҳужумлар билан жавоб қайтаради.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арағчи Доҳада (Қатар) Яқин Шарқдаги вазиятга бағишланган форумда маълум қилди.
"Бизда Америка ҳудудига ҳужум қилиш имконияти йўқ, агар Вашингтон бизга ҳужум қилса, биз унинг минтақадаги базаларига ҳужум қиламиз", деди у.
Форум бугун бошланди ва 9 февралгача давом этади.