Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ар-Риёддаги меҳмонхона ҳужуми: Эрон манбаси АҚШни айблади

Ар-Риёддаги меҳмонхона ҳужуми: Эрон манбаси АҚШни айблади

Ар-Риёддаги Hyatt Regency Riyadh меҳмонхонасига қилинган ҳужум АҚШнинг «сохта байроқ» операцияси бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Эрондаги хабардор манбага таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Вашингтон Яқин Шарқ давлатларини Эронга қарши тўғридан-тўғри урушга жалб этишга уринмоқда. Шунингдек, АҚШ минтақада жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида араб давлатларидаги тинч аҳоли объектларига ҳужум уюштириб, бунда Теҳронни айблашни режалаштиргани айтилган.

Баёнотда сўнгги кунларда оғир ракеталардан фойдаланиш, электрон уруш воситалари қўлланилиши ва Regency меҳмонхонасига ҳужум шулар жумласидан экани таъкидланган.

Мазкур даъволар мустақил манбалар томонидан ҳозирча тасдиқланмаган.

Киритилди: 22:42 02.03.2026. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!