Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШнинг янги қуроллари Украинага Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни, жумладан Қрим ва Донбассни қайтаришга ёрдам беради

АҚШнинг янги қуроллари Украинага Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни, жумладан Қрим ва Донбассни қайтаришга ёрдам беради

"АҚШнинг янги қуроллари Украинага Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни, жумладан Қрим ва Донбассни қайтаришга ёрдам беради", деди Украина мудофаа вазири Алексей Резников CNN телеканалига берган интервьюсида.

"Биз барча ҳудудларимизни, ҳамма нарсани, жумладан Қримни ҳам озод қиламиз", — деди у ва "Ярим орол бизнинг стратегик мақсадимиз", дея таъкидлади.

Вазирнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси билан бўлган жангларда кейинги йўқотишларга йўл қўймаслик учун биринчи қадам вазиятни барқарорлаштириш бўлади. Унинг сўзларига кўра, иккинчи босқич — Россия қўшинларини 24 февралдан аввалги ўз позицияларига қайтариш.

"Фақат учинчи босқичда", деди у CNN телеканалига, "Украина ҳамкорлари билан ҳудудларни, жумладан, Қримни қандай озод қилиш бўйича музокаралар бўлади".

"Қримни ҳарбий йўл билан қайтаришга уриниш бўладими", деган саволга Резников бундай вариант кўриб чиқилмаганини айтди.

Киритилди: 16:21 16.06.2022. Ўқилди: 3831 марта. Фикрлар сони: 20 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!