Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг яна бир авиаташувчи кемаси Эронга яқинлашмоқда

АҚШнинг яна бир авиаташувчи кемаси Эронга яқинлашмоқда

USS George H.W. Bush авиаташувчиси Ҳинд океанига етиб келди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

USS George H.W. Bush бортида минглаб ҳарбий хизматчилар ва ўнлаб замонавий қирувчи самолётлар бор. The Washington Post маълумотига кўра, ушбу кема ва уни кузатиб бораётган зарба гуруҳи Қўшма Штатларнинг Эрон яқинидаги ҳарбий кучларини сезиларли даражада оширади.

Айни пайтда АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳи Ўмон кўрфазида, Эрон соҳилларидан тахминан 200 км жанубда жойлашган. Шунингдек, USS Gerald R. Ford авиаташувчиси икки эсминец ҳамроҳлигида Қизил денгиз ҳудуди бўлиб турибди.

USS George H.W. Bush - бу Яқин Шарққа етиб келган АҚШнинг учинчи авиаташувчисидир.

Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!