Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершининнинг айтишича, Россия Украина ҳудудидаги Америка объектлари ишини чуқур текширишни талаб қилади.
"Россия Украинада АҚШ Киев расмийлари вакилларига таянган ҳолда ёки улар билан биргаликда Биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузганига оид далиллар топди".
Дунёдаги ҳамма ҳам Украинадаги АҚШ лабораториялари ишига таҳдид ҳақиқатини баҳолагани йўқ, дейди Вершинин.