Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги католик мактабида отишма юз берди

АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги католик мактабида отишма юз берди

CBS News'нинг хабар беришича, отишма маҳаллий вақт билан соат 8:45 да бошланган. Телеканал манбаларига кўра, тахминан 20 киши яраланган. Уларнинг мактаб ходимлари ёки ўқувчилар эканига аниқлик киритилмаган.

Reuters агентлиги суҳбатдоши уч киши, жумладан отишмани содир этган шахс ҳалок бўлганини билдирди. CBS News маълумотига кўра, ҳужумчи ўз жонига қасд қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишмани фақат битта шахс амалга оширган, унинг мотивлари ҳозирча номаълум. Расмийлар эса ҳозирча фақат аҳоли учун хавф йўқлигини тасдиқлашди.

Киритилди: 21:35 27.08.2025. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!