Пентагон, Давлат департаменти ва USAID аудиторлари Конгрессга тақдим этган ҳисоботга кўра, АҚШнинг Киевга ажратаётган ёрдами миллиардлаб доллардан юз миллионлаб долларгача камайган.
“Украинага 2025 молиявий йили учун атиги 3,92 миллиард доллар ва 2026 молиявий йили учун тахминан 220 миллион доллар ажратилиши маъқулланган”, — дейилади мазкур идоралар бош инспекторлари ҳисоботида.
Қайд қилинишича, 2024 йил апрел ойида 60,8 миллиард доллар ажратишга келишилган, бироқ шундан буён юқори миқдорда янги маблағ ажратилмаган.
Шунингдек, ҳисоботда уруш бошланганидан бери Конгресс АҚШ томонидан Киевга ёрдам учун жами 187,8 миллиард доллар берилишини маъқуллагани, шундан 64,5 миллиард доллар ҳали ўзлаштирилмагани келтирилган.