Бу ҳақда Iran War Cost Tracker портали хаба бермоқда.
Ушбу портал маълумотларни реал вақт режимида янгилаб боради ҳамда шахсий таркиб ва минтақага ташланган кемаларни таъминлаш, шунингдек, бошқа турдаги харажатларни қоплаш учун зарур бўлган маблағларни ҳисоблаб боради.
"Операциянинг 71-кунида харажатлар 77 миллиарддан ошди," - дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, операция Қўшма Штатларга сониясига 11,5 минг долларга тушади.
Шу билан бирга, апрель ойида Пентагон АҚШнинг Эрон билан можаро учун харажатлари тахминан 25 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди.
Ҳисоб-китоб методикаси Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига асосланган бўлиб, унда дастлабки олти кун 11,3 миллиард долларга тушгани ва келгусидаги харажатлар кунига бир миллиард долларни ташкил этиши айтилган эди.