Бугун 3 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашуви ...

АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашуви ...

Трамп шуни тушуниши керакки, АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашуви бутун минтақада тартибсизликка олиб келади, дея фикр билдирди Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний

"Исроиллик амалдорлар ва Трампнинг позициялари вазиятнинг яширин жиҳатларини очиб берди. Биз норозилик билдираётган савдогарларнинг фикрларини вайронкор унсурлардан алоҳида кўриб чиқяпмиз. Трамп шуни англаши керакки, Қўшма Штатларнинг бу ички масалага аралашуви бутун минтақада тартибсизликка, шунингдек АҚШ манфаатларининг йўқ қилинишига тенг бўлади. Америка халқи айнан Трамп бу хавфли ҳаракатни бошлаб берганини билиши керак. Улар ўз аскарларининг тақдирига эътибор қаратишлари лозим", — деди Ларижоний.

Аввалроқ, Эронда ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойишлари давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бир нечта вилоятлардаги намойишлар зўравон тўқнашувларга айланди. Норозилик намойишлари чоғида камида 6 киши ҳалок бўлди ва 17 киши жароҳат олди.

Эсдлатиб ўтамиз, норозилик намойишлари 28 декабр куни Теҳронда бошланганди, савдо соҳаси вакиллари мамлакатдаги иқтисодий аҳвол ёмонлашаётганига норозилик сифатида дўконларини ёпган. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа йирик шаҳарларга ҳам тарқалган.

Киритилди: 21:40 02.01.2026. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!