Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг БМТга қарзи тахминан 4 миллиард долларни ташкил этади

АҚШнинг БМТга қарзи тахминан 4 миллиард долларни ташкил этади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Трамп маъмуриятидан АҚШ қарзининг қанча қисмини (тахминан 4 миллиард доллар) тўлашни режалаштираётгани ва маблағлар қачон тўланиши бўйича аниқлик киритишни кутаётганини маълум қилди, деб хабар берди NBC News.

Ўтган ҳафтада БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш агар ташкилотнинг молиявий қоидалари қайта кўриб чиқилмаса ёки барча 193 аъзо давлат ўз бадалларини тўламаса, ташкилот молиявий инқирозга учраши ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ ташкилотдан одатий операцион бюджет бўйича 2,19 миллиард доллар қарздор, шундан бу йил 767 миллион доллари тўланди.

Бундан ташқари, АҚШ БМТнинг тинчликпарварлик операциялари бўйича алоҳида бюджети бўйича 1,8 млрд доллар қарздор бўлиб, бу сумма яна ошиши кутиляпти.

АҚШнинг БМТ ҳузуридаги ваколатхонаси Трамп маъмурияти қарзнинг сезиларли қисмини бир неча ҳафта ичида тўлашни режалаштираётганини тасдиқлади, бироқ якуний сумма ҳали аниқланмаган.

Ўтган ҳафтада БМТга аъзо давлатларга йўллаган мактубида Гутерриш доимий операцион бюджет маблағлари июль ойига бориб тугаши мумкинлигини, бу эса ташкилот фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатишини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!