ABC News маълумотларига кўра, маймун чечак касаллиги АҚШнинг барча 50 штатларида қайд этилган.
Телеканал маълумотларига кўра, биринчи инфекция ҳолати Вайомингда тасдиқланган, шу пайтгача бу вирус тарқалиши қайд этилмаган охирги штат бўлган.
"Вайоминг соғлиқни сақлаш департаменти Ларами округида катта ёшли эркакда инфекция ҳолатини эълон қилди", - деди ABC News.
Айни пайтда мутахассислар касалланган одам билан маҳаллий аҳолидан биронтасида юқтириш хавфи юқори ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ишламоқда.