Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.
Хабар берилишича, 17 мартга ўтар кечаси Ироқ пойтахтидаги АҚШ элчихонасига уюштирилган ҳужумда дронлар ва ракеталардан фойдаланилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир нечта ҳужум воситаларини йўқ қилганига қарамай, 1 та дрон элчихона ҳудудига тушган.
Бундан ташқари, Бағдоддаги “Ал-Рашид” меҳмонхонаси зарбага учраган, дрон бинонинг юқори қаватларига келиб урилган. Ушбу меҳмонхонада Европа Иттифоқи ва Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналари жойлашган.
Мазкур бинолар Бағдоднинг “Яшил ҳудуд” деб аталадиган ҳудудида жойлашган бўлиб, у ерда хорижий элчихоналар ва ҳукумат объектлари жойлашган.
Ироқ армияси Олий бош қўмондони расмий вакили Сабоҳ ан-Нумон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ушбу ҳужумларни текшириш ва айбдорларни аниқлаш топширилганини маълум қилди.