АҚШнинг Кентукки, Виржиния, Канзас, Арканзас ва Миссури штатларида кучли қор, музлаш, кучли ёмғир ва момақалдироқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
30 штатда бўронлардан ҳушёр туриш ва фуқароларга уйда қолиш тавсия этилади.
Мамлакат бўйлаб 1500 га яқин рейс бекор қилинди, 2000 рейс кечиктирилди. Бундан ташқари, бир неча поезд рейслари бекор қилинган. Оғир қиш шароити бутун мамлакат бўйлаб 62 миллион кишига таъсир қилиши кутилмоқда.