Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг 17 штати Амазонни монополия учун судга берди

A A A
АҚШнинг 17 штати Амазонни монополия учун судга берди

АҚШ Федерал Савдо Комиссияси ва мамлакатнинг 17 штати прокурорлари Амазонъга қарши судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Федерал Савдо Комиссияси расмий сайтида маълум қилинди.

Хабарга кўра, даъвогарлар компанияни монополист сифатида фаолият юритаётганликда ҳамда ўзининг монополия устунлигини ноқонуний сақлаб қолиш учун адолациз стратегиялардан фойдаланганликда айбламоқда.

Қайд этилишича, "Амазон" маҳсулотлар ўзи таклиф қилган нархлардан арзон сотилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилади. Агар компания нархларга номутоносиб нарсаларни топса, унинг сотувчисини “Амазон”нинг маҳсулот қидириш натижаларидан яширади ва натижада кўринмас бўлиб қолади.

Даъвогарлар, шунингдек, “Амазон”ни маҳсулот қидириш натижаларини реклама таклифларидан аниқ ажратмаслик ва қидирув натижаларида учинчи томон сотувчилари таклифларини биринчи ўринга қўйиш орқали истеъмолчиларни чалғитаётганликда айблади.

Даъво қилувчилар суддан “Амазон”нинг ҳаракатларини монополия деб тан олиб, унинг олдини олиш чораларини кўришни сўрамоқда.

Киритилди: 09:23 27.09.2023. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!