Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШлик исломофоб: “Масжидни портлатиб юбораман!”

АҚШлик исломофоб: “Масжидни портлатиб юбораман!”

АҚШнинг Арлингтон шаҳри (Техас штати) полицияси маҳаллий масжидни портлатиш билан таҳдид қилган шахсни қидирмоқда. Бу ҳақда Star Telegram нашри хабар тарқатди.

Номаълум кимса “Дорул имон” Ислом марказига қўнғироқ қилиб, бомбаси борлигини ва мусулмонлар ибодатхонасини портлатиш ниятида эканини айтди. У қўнғироқ қилган маҳал масжидда полициячилар ҳуқуқ-тартибот органлари тақдимотини ўтказаётган эди. Полиция лейтенанти Кристофер Кукнинг айтишича, масжид ҳудудида ҳеч қандай бомба топилмаган, бироқ АҚШ қонунчилигида теракт таҳдиди учун қатъий жазо белгиланган.
 
Техас полицияси айни пайтда таҳдид қилган исломофобнинг шахсини аниқлашга уриняпти. 

Киритилди: 13:11 09.11.2018. Ўқилди: 1262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!