Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШдаги университетлардан бирида номаълум шахс отишма содир этди

АҚШдаги университетлардан бирида номаълум шахс отишма содир этди

Кентукки штат университетида 9 декабрь куни содир бўлган отишмада бир неча киши яраланди, гумонланувчи қўлга олинди.

Бу ҳақда губернатор Энди Бешир ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

"Биз Франкфортдаги Кентукки штат университетида отишма юз берганидан хабардормиз. Ҳозирда бир қанча жароҳатлар маълум", - деб ёзади у. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида, гумонланувчи қўлга олинди", — дейилади хабарда.

Ҳодиса сабаблари ва жабрланганларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 09:31. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!