АҚШ штатларида қор бўрони туфайли камида етти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Техас, Миссури ва Канзас штатларида қор бўрони билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган. Расмийлар аҳолини уйда қолишга чақирмоқда.
Жами 23 та штат фавқулодда ҳолат эълон қилди. CNN телеканалининг хабар беришича, об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақидаги огоҳлантиришлар 185 миллион АҚШ аҳолисига таъсир кўрсатди ва бир миллиондан ортиқ мижозлар электрсиз қолди. 25 январь куни мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.