Аризона штатининг Феникс шаҳри яқинидаги тоғларда хусусий вертолёт қулаб тушди.
Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 11:00 да содир бўлган. Самолётда тўрт киши бўлган, бироқ уларнинг аҳволи номаълум. Фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Терговни Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши бошқаради.