Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда Трампнинг портрети тасвирланган паспорт чиқарилади

АҚШда Трампнинг портрети тасвирланган паспорт чиқарилади

Қўшма Штатлар Давлат департаменти мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги шарафига АҚШ паспортларининг чекланган серияси ишлаб чиқарилишини эълон қилди.

Ушбу паспорт муқовасининг ички қисмида президент Доналд Трамп, бошқа саҳифасида эса Қўшма Штатларнинг асосчи оталари тасвирланади.

Маълум қилинишича, бундай паспортлар Вашингтондаги паспорт агентлиги томонидан берилади. Трамп тасвирланган ҳужжатлар тугамагунига қадар, агентлик бошқа турдаги паспортларни таклиф қилмайди. Амалдаги президентнинг сурати туширилмаган ҳужжатни олишни хоҳловчилар буни онлайн тарзда ёки бошқа бўлимларда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!