Бугун 30 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда телесуфлёр оператори Трампнинг нутқларига гаров тикиб, катта жаримага тортилди

АҚШда телесуфлёр оператори Трампнинг нутқларига гаров тикиб, катта жаримага тортилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп нутқлари давомида ишлатадиган ибораларга яширинча гаров тиккан телесуфлёр оператори 172 минг доллар (тахминан 14,8 миллион рубль) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда АҚШ Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссияси (CFTC) баёнотига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу ходим Трамп ўз чиқишларида айнан қайси сўз ва ибораларни ишлатишини олдиндан билган ва бундан фойдаланиб, прогноз платформаларида 107 минг доллардан (9,2 миллион рубль) ортиқ маблағ ютиб олган. Ушбу инсайдерлик маълумотидан фойдаланиш схемаси фош этилгач, суд уни ютиб олган барча пулларидан маҳрум қилди ва қўшимча 65 минг доллар жарима белгилади.

Бундан ташқари, қонунбузар операторга кейинги уч йил давомида ҳар қандай прогноз платформаларида гаров тикиш тақиқлаб қўйилди.

Киритилди: 17:51 29.08.2026. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!