AҚШнинг Техас штатида 37 ёшли шифокор Уильям Дэвис тўрт эркак беморни ўлдиришда айбдор деб топилди. Тергов аниқлаганидек, у беморларнинг томирларига ҳаво юборган. Бу ҳақда 21 октябрь, пайшанба куни ББC хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг январигача бўлган даврда ҳамшира тўрт беморнинг артерияларига ҳаво киритган, натижада улар вафот этган. Марҳумнинг тиббий ёзувларида 47 ёшдан 74 ёшгача бўлган эркаклар мия шикастланишидан вафот этгани айтилади.
"Уларнинг ҳаммаси операциядан сўнг муваффақиятли тузалиб кетишди ва шифокорлар нима учун беморларнинг аҳволи кескин ёмонлашиб кетганини тушунишмади. Компьютер томографияси уларнинг миясида ҳаво топди. Судда сўзлаган эксперт, ўлимнинг бошқа мумкин бўлган сабабларини истисно қилганини айтди", дейилади хабарда.
19 октябрь, сешанба куни ҳакамлар ҳайъати Дэвисга ҳукм чиқарди, унга ўлим жазоси тайинланган. Ҳозир эркак ҳибсда.
Ўз навбатида, шифокорнинг адвокати қасддан одам ўлдириш ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини, касалхонада "жиддий қонунбузарликлар" бўлганини ва унинг мижози "нишон"га айланганини таъкидлади.