Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда самолёт ёниб кетди

АҚШда самолёт ёниб кетди

АҚШнинг Орландо халқаро аэропортида Delta Air Lines самолёти ёниб кетди.

Бу ҳақда АҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти маълумотларига таяниб, Fox35 минтақавий телеканали хабар берди.

FAA маълумотларига кўра, Airbus А330 душанба куни эрталаб Атлантага учишга тайёрланаётган эди, бортида 200 йўловчи, 10 стюардесса ва икки учувчи бор эди. Самолёт ҳаракатлана бошлаганида двигателлардан бирининг эгзоз трубкасидан аланга чиққани кўринди.

Эълон қилинган видеода қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган вақтда йўловчилар фавқулодда слайдлар орқали самолётни тарк этаётганини кўриш мумкин.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Киритилди: 23:16 21.04.2025. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!