Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШда самолёт қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

АҚШда самолёт қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Шимолий Каролина штатидаги Статевилл минтақавий аэропортига қўнаётган Cessna C550 бизнес-самолёти ҳалокатга учраганида беш нафар катталар ва икки нафар бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда округ шерифи Даррен Кэмпбелл ABC News телеканалига маълум қилган.

Федерал авиация бошқармаси аввалроқ самолёт бортида олти киши бўлганини маълум қилган эди. Еттинчи шахснинг ўлими ҳақида батафсил маълумотлар берилмаган.

FAA ва Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда.

Собиқ NASCAR ҳайдовчиси Грег Биффлнинг оила аъзолари кейинчалик ҳалокатда ҳалок бўлганлар орасида у, унинг рафиқаси Кристина, ўғли Райдер ва қизи Эмма бўлганлигини тасдиқловчи баёнот тарқатди.

Киритилди: 10:10 19.12.2025. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!