АҚШнинг Невада штатидаги самолёт ҳалокати натижасида уч киши қурбон бўлди. Бу ҳақда "Elko Daily" хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, автоҳалокат Гошут водийсида юз берган. Самолётнинг вайроналари Юта штатининг чегарасидан тахминан 40 километр масофада топилган.
Йўловчилар Томас Кванвиг (48 ёш), Стейси Кванвиг (49 ёш) ва Даниэл Кванвиг (8 ёш) эди. Нашрнинг таъкидлашича, Томас Кванвиг Intel Corp.да муҳандис бўлиб ишлаган.
Таъкидланишича, авиафалокатга номаълум сабабларга кўра мажбурий фавқулодда қўниш сабаб бўлиши мумкин.