АҚШнинг Пенсильвания штатида енгил моторли самолёт полиция вертолёти билан тўқнашиб кетиши оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Маълум қилинишича, вертолёт бортида бўлган икки нафар полиция ходими жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган учувчи самолёт бортидаги ягона шахс бўлган.