Парашютчиларни олиб кетаётган самолёт Американинг Миссури штатидаги Бутлер шаҳри яқинида ҳалокатга учради, натижада 12 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий Fox News телеканали хабар берди.
Ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳалокат 14 июнь куни эрталаб содир бўлган. Маҳаллий аэропортдан учиб кетганидан сўнг, 11 парашютчи ва битта учувчини олиб кетаётган самолёт тўсатдан йўналишини ўзгартириб, автомагистраль яқинида ҳалокатга учради. Бортдаги барча одамлар ҳалок бўлди.
Авария сабаби ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.