Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШда ноёб динозавр скелети 6 млн $дан кўпроққа сотилди

АҚШда ноёб динозавр скелети 6 млн $дан кўпроққа сотилди

Дунёда бундай нусхалардан атиги 20 та бор ва уларнинг ҳеч бири ҳали сотувга қўйилмаган.

АҚШда яхши сақланган динозавр скелети 6 миллион доллардан кўпроққа сотилди. Бу ҳақда Sotheby's аукцион уйи хабар берган. РИА Новости

Горгозаврнинг суяклари тўрт йил аввал Монтана штатида топилган. Мутахассислар уларнинг ёшини 77 миллион йил деб ҳисоблаган. Харидор 6 миллион 69,5 минг доллар эвазига скелетнинг етишмаётган қисмлари нусхалари билан бир қаторда 79 та “қазилма элементлар” олди. Конструкциянинг баландлиги уч метрдан кам эмас, узунлиги деярли етти метр.

Аукцион уйининг маълумотларига кўра, дунёда бундай нусхалардан атиги 20 та бор ва уларнинг ҳеч бири ҳали сотувга қўйилмаган.

Палеонтологларнинг сўзларига кўра, горгозаврлар ўлчамлари бўйича тиранозаврлардан кичик, аммо улардан тезроқ ҳаракатланиб, кучлироқ тишларди.

Киритилди: 14:15 29.07.2022. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!