Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда навбатдаги қуролли ҳужум

АҚШда навбатдаги қуролли ҳужум

АҚШнинг Техас штати, Остин шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши жароҳатланди, ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган. Бу ҳақда шаҳар полиция департаментига таянган ҳолда CBS телеканали хабар бермоқда.

Отишма маҳаллий вақт билан якшанба, 26 апрель куни соат 20:30 да (Тошкент вақти билан 27 апрель, 06:30) юз берган.

Гумонланувчи воқеа жойидан автомобилда қочиб кетган, ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.

«Полиция ҳозирча жабрланганларнинг аниқ сони ва уларнинг жароҳатлари оғирлик даражаси ҳақида маълумотга эга эмас», — дейилади хабарда.

Бир неча жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!