Флорида университети қошидаги сайлов жараёнлари лабораторияси маълумотларига кўра, АҚШ президентлик сайловларида сайловчиларнинг учдан биридан кўпроғи муддатидан олдин овоз берди .
Унинг маълумотларига кўра, жами 84,6 миллион киши муддатидан олдин овоз берган, 46,3 миллион киши сайлов участкаларига шахсан ташриф буюрган, 38,3 миллион киши эса почта орқали овоз берган. Масофавий овоз бериш учун жами 67,4 миллион бюллетень сўралган.
Сайловда 244 миллионга яқин киши овоз бериши кутилмоқда. Охирги сайловларда 158,4 миллиондан ортиқ америкалик қатнашди.