Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШда логистика поездининг 35 та вагони релсдан чиқиб кетди

АҚШда логистика поездининг 35 та вагони релсдан чиқиб кетди

Маҳаллий ОАВга кўра, Техасда тахминан хавфли юклар ортилган 35 та юк вагони ва цистерналар рельсдан чиқиб кетди. Бу воқеа кичик Гордон қишлоғи яқинидаги кўприкдан ўтаётганда содир бўлди.

Ҳодиса сабаби номаълум, айни дамда тергов олиб борилмоқда.

Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Бироқ портлаш натижасида буталар ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар иссиқлик туфайли тез тарқалаётган аланга билан курашмоқдалар. Ҳозир у ерда ҳарорат плюс 35 даражани ташкил этмоқда.

Темир йўл компанияси вагонлар ва цистерналар таркиби ҳақида аниқ маълумот бермаяпти. Аммо хавфли моддаларнинг сизиб чиқиши кузатилмагани таъкидланмоқда.

Киритилди: 21:25 13.08.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!