Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига 3 кунга байроқлар туширилади 

АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига 3 кунга байроқлар туширилади 

АҚШда коронавирус қурбонлари хотирасига 3 кун давомида байроқлар тушириб қўйилади. Бунга АҚШ президенти Дональд Трамп кўрсатма берган. Бу ҳақда Трампнинг ўзи "Твиттер"ида маълум қилди.

“Биз коронавирус сабабли йўқотган барча америкаликлар хотирасига федерал бинолар ва миллий диққатга сазовор жойларда кейинги 3 кун давомида байроқларни туширтираман”, деб ёзган Трамп ўз хабарида.

Шунингдек, байроқлар АҚШда 25 май куни нишонланадиган уруш қурбонлари хотира кунида ҳам туширилган ҳолда қолади.

Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 96 мингдан ошиб кетди. 

Киритилди: 11:38 22.05.2020. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!