Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда кит қайиқ билан тўқнашиб, нобуд бўлди

АҚШда кит қайиқ билан тўқнашиб, нобуд бўлди

АҚШнинг Нью-Жерси штати қирғоқларида қайиқ китга урилиб кетиши оқибатида кит нобуд бўлди, деб хабар бермоқда CBS.

Соҳилга чиқиб қолган денгиз сутэмизувчиларни ўрганиш маркази (MMSC) маълумотларига кўра, уларга шанба куни соат 15:00 да Барнегат кўрфазида кит аниқлангани ҳақида хабар берилган. Кейинроқ марказга кит қайиқ билан тўқнашгани ҳақида хабар келиб тушган.

“Шанба куни тушдан кейин Нью-Жерси штатидаги Оушен округидаги Барнегат кўрфазида қайиқ уриб кетган кит нобуд бўлди”, дейилади хабарда.

Кит билан тўқнашиш оқибатида қайиқ деярли ағдарилиб, йўловчилардан бири эса қайиқдан тушиб кетди. Расмийларга кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Воқеа оқибатида нобуд бўлган жонивор, марказ маълумотларига кўра, узунлиги тахминан олти метрли, танасида кичик чизиқлари бор кит бўлган, деб хабар берди ria.ru.

Киритилди: 16:54 04.08.2025. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!