Лос-Анжелес яқинидаги Ван-Наис аэропортида икки двигателли самолёт ҳалокатга учради, деб хабар берди ABC7 телеканали полицияга таяниб.
“Ван-Наис аэропортида чоршанба куни эрталаб кичик самолётнинг қулаши ва ёнғинга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.