АҚШда карантинни бекор қилишни ва нормал ҳаётга қайтишни талаб қилган норозиликлар тўлқини бўлиб ўтди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Юзлаб америкаликлар Кентукки, Мериленд, Мичиган, Огайо, Техас ва Висконсин штатларида йиғилишди. Каналга кўра, уларда асосан Дональд Трампнинг электорати қатнашган. Намойишчилар ишга қайтишни, шунингдек, конституциявий ҳуқуқларнинг бузилмаслигини талаб қилдилар.
Каналга кўра, сўнгги бир ой ичида 22 миллионга яқин америкалик ишсиз қолган. Ҳозир мамлакатда саломатлик ва озиқ-оқатга доир корхоналар ишлашни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, 16 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатнинг босқичма-босқич очилишини ва коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган 29 штатда чеклов чоралари бекор қилинишини эълон қилди. Заифлаштирилган карантин режимига ўтиш учун минтақавий ҳокимият икки ҳафта ичида тасдиқланган CОВИД-19 ҳолатларининг камайишини қайд этиши керак.