Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШда илк бор итда коронавирус аниқланди

A A A
АҚШда илк бор итда коронавирус аниқланди

Американинг Шимолий Каролина штати Чапел-Хилл шаҳрида Уинстон лақабли уй ити коронавируснинг янги турига чалинди.

1 апрель куни Дюк Университетида Хизер Маклин ва унинг эри, фавқулодда вазиятлар тиббиёти ходими Самуэл кўрикдан ўтказилди. Оиланинг кенжа қизи Сиднейдан ташқари барчада коронавирус аниқланди. Тадқиқот доирасида Маклиннинг уй ҳайвонлари ҳам текширилди.

Натижада итлардан бири — Пуг Уинстонда вирус топилди. Тадқиқотда иштирок этган доктор Крис Вудснинг таъкидлашича, бу Қўшма Штатлардаги итларнинг коронавирусга чалиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат. Шунга ўхшаш бир нечта ҳодиса Хитойда ҳам бўлган. Фактлар шуни кўрсатадики, нафақат мушуклар, балки итлар ҳам коронавирусга чалиниши мумкин.

Киритилди: 14:25 28.04.2020. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда