Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

АҚШда иккита тўғон ёрилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда

АҚШда иккита тўғон ёрилди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда

Кучли ёмғир АҚШдаги Титтабаваши дарёсидаги иккита тўғоннинг ёрилишига олиб келганидан сўнг, Мичиган штати расмийлари Мидланд шаҳрининг 10 мингга яқин аҳолисини эвакуация қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 20 май куни CNN телекомпанияси хабар бермоқда.

Мидланд округи маъмурлари кенгаши раиси Марк Боунинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда табиий офатдан 3500 га яқин уй зарар кўрган. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, тошқин туман тарихидаги энг каттаси бўлиши мумкин. "1986 йилдаги катта сув тошқини 100 йил ичида энг жиддийси, деб аталган эди. Аммо ҳозиргиси 500 йил ичидаги энг катта тошқин", деди Мидланд мэри Брэд Кэй.

Мичиган губернатори Гретчен Уитмер 19 май куни Мидланд округида фавқулодда ҳолат жорий этилишини эълон қилди. Эвакуация қилиш учун у ерга Миллий гвардия кучлари юборилган. Уитмер, шунингдек, штатда коронавирус эпидемияси давом этаётгани сабабли вазият ёмонлашаётганига эътибор қаратди. Махсус ташкил этилган вақтинчалик бошпаналарда қолишга мажбур бўлганлар учун губернатор ниқоб тақишни қатъий тавсия қилди.

Айни пайтда, Мичиган изоляция чораларини аста-секин олиб ташлашга тайёрланмоқда. Штатдаги ишлаб чиқариш корхоналарининг аксарияти 11 май куни ўз ишини қайта тиклади. General Motor, Ford ва Fiat Chrysler заводлари 18 май куни очилади.

Киритилди: 18:11 20.05.2020. Ўқилди: 2219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!