Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда ҳайдовчи Рождествони нишонлаётганларни босиб кетди

АҚШда ҳайдовчи Рождествони нишонлаётганларни босиб кетди

Американинг Висконсин штати Уокеша шаҳрида 21 ноябрь, якшанба куни автомобиль Рождество кортежига учиб кириб, унинг иштирокчиларини уриб юборди, деб хабар бермоқда маҳаллий CБС58 телеканали.

Маълум қилинишича, воқеа содир бўлганидан кейин воқеа жойида отишма янграган. Оқибатда жуда кўп одам тан жароҳати олди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари ўлганлар ҳақида маълумот бермайди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томошабинлар ва кортеж иштирокчиларини эвакуация қилмоқда.

Тwиттер фойдаланувчилари томонидан жойланган видеоларда машина юзлаб одамлар, жумладан, кўплаб болалар кўз ўнгида орқадан катта тезликда мусиқачилар карвонига бориб урилгани, одамларни уриб, тўхтамасдан йўлида давом этаётгани кўрсатилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқда полицияга таяниб, камида бир киши ҳалок бўлгани, 20 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинган. Ҳайдовчининг шахси аниқланган. У маст бўлган.

Киритилди: 11:21 22.11.2021. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!